Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарининг Брюсселга ташрифи: ЕИ маслаҳатчиси билан Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа Кенгаши Президентининг ташқи сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси Саймон Мордю билан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвеcтициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, томонлар кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратаётгани ҳамда уларни қизиқтирган барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш динамикасини юқори баҳолаётгани таъкидланди.
Хусусан, мулоқотда бир қатор қўшма тадбирлар, яъни «ЕИ – Марказий Осиё» саммити, «ЕИ – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик бўйича Вазирлар учрашуви, «ЕИ – Марказий Осиё» туризм форумини ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, минтақа мамлакатларининг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ташаббусларни илгари суриш ва амалга ошириш учун барча шарт-шароитларга эга экани таъкидланди.
Иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Томонлар инвестициявий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидладилар ва бу борада кейинги қадамларни белгилаб олди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши тўғрисидаги ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Европа томонининг фикрича, бу ташаббус Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти ва кўп томонлама савдо тизимига интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Шунингдек, учрашувда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларини молиялаштириш, молиявий-техник ҳамкорлик ва Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги Траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида кўриб чиқилган йўналишлар доирасида мавжуд бўлган масалаларни ҳал қилишни тезлаштириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
«Дунё» АА