Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Қозоғистон савдо ва интеграция вазири билан иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Қозоғистон савдо ва интеграция вазири билан иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов бошчилигидаги делегация билан кенгайтирилган учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбатда инвестициявий муносабатлар, савдо, саноат кооперацияси ҳамда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликка оид кенг кўламли масалаларга тўхталди.

Саноат кооперацияси йўналишида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштиришнинг долзарблиги қайд этилди. Томонлар агросаноат мажмуаси, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия ва фармацевтика тармоқларида бугунги кунда кўриб чиқилаётган қатор лойиҳаларни муҳокама қилиб, янги лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида турли соҳаларда мавжуд бўлган салоҳият ва ишга солинмаган имкониятларни ўрганишга келишдилар.

Ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга урғу берилди. Яқин келажакда янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномаларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва вилоятлар маъмуриятлари раҳбарларидан иборат делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини, шунингдек, жорий йилнинг охиригача Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес – форум ташкил этилиши муҳокама қилинди.

Икки томонлама савдони ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ушбу соҳадаги қатор масалаларни кўриб чиқиб, шу ойда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма Ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувларини ташкил этишга келишиб олдилар. Бу икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларининг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш имконини беради.

Шунингдек, учрашув чоғида транспорт соҳасида қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор масалалар ҳамда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва икки мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш бўйича устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида биргаликда фаолият юритиш учун навбатдаги тадбирлар белгиланди.

«Дунё» АА