Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ҳамда Россия саноат ва савдо вазири инвестициялар ва саноат соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги имкониятларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ҳамда Россия саноат ва савдо вазири инвестициялар ва саноат соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги имкониятларини муҳокама қилди

Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, мулоқот чоғида инвестициялар ва саноат кооперацияси соҳасида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлиги, қатор истиқболли инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилиши ҳамда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг жорий ҳолати билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида томонлар фармацевтика, металлургия, машинасозлик, авиасозлик ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида истиқболли лойиҳаларни шакллантиришга катта эътибор қаратдилар. Шу билан бирга, улар кун тартибидаги икки тарафлама масалаларни муҳокама қилди ҳамда икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари ва хусусий сектор компаниялари даражасида ҳамкорликни ривожлантиришга оид навбатдаги тадбирларни белгилаб олди.

Ўзбекистон ва Россия корхоналари ўртасида, жумладан, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон вазирликлари, идоралари ва ҳудудий маъмуриятлари делегацияларининг Россия ҳудудларига режалаштирилган ташрифлари чоғида икки томонлама янги инвестиция ва савдо битимларини биргаликда ишлаб чиқишни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган Лойиҳа офиси доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

5,8 миллиард долларлик 104 та лойиҳани ўз ичига олган Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ҳаётга татбиқ этишда биргаликда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Томонлар, шунингдек, илгари маъқулланган Амалиёт ва ўқув дастури асосида Россия Саноат ва савдо вазирлигида тармоқлар саноатини ривожлантириш соҳаси бўйича Ўзбекистон давлат хизматчилари малака оширишларини жадаллаштиришга келишиб олди.

Бундан ташқари, Минтақалараро ҳамкорликнинг II Форуми, «ХХЮК» Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда Ўзбекистон кўргазма-маданий марказининг очилиши, Москва шаҳрида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» маҳсулотлар Миллий кўргазмаси, шунингдек, Медиа Форуми ва Таълим Форуми каби қўшма тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар белгиланган муддатларда аниқ натижаларга эришиш мақсадида ўзаро манфаатлар кесишаётган барча соҳаларда фаол ва тизимли иш олиб боришга содиқлик билдирди.

Дунё АА