Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари бошчилигида Бухоро вилоятини маҳаллалар кесимида комплекс ривожлантиришни янада рағбатлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари бошчилигида Бухоро вилоятини маҳаллалар кесимида комплекс ривожлантиришни янада рағбатлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Жорий йил 23 январь куни Бухоро шаҳрида Давлат раҳбарининг вилоятга амалга оширган ташрифидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардо Умурзоқов бошчилигида видеоконференция шаклида Бухоро вилоятининг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш бўйича долзарб вазифалар муҳокамаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ИТСВ матбуот хизмати маълумотига кўра, муҳокамада вилоятнинг туман ва шаҳарларига бириктирилган вазирлик, идора, тижорат бирлашмалари раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари қатнашди.

Мамлакат Президентининг Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида белгилаб берган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, барча 544 та маҳаллалар кесимида ҳудуд салоҳияти ва муаммоларини ўрганиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Аҳолининг эҳтиёжларини, шунингдек, инфратузилмавий ва ижтимоий объектларнинг ҳозирги ҳолатини янада холисона ўрганиш мақсадида ўтказилаётган таҳлил тамойилларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Олиб борилган ўрганиш асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар, масъул ижрочилар ва амалга ошириш муддатлари кўрсатилган ҳолда яқин келажакда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ҳар бир маҳаллани комплекс ривожлантириш бўйича алоҳида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, аҳолининг бандлигини таъминлаш, қамбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шу нуқтаи назардан, Бухоро вилоятининг 2021-2022 йилларга мўлжалланган минтақавий инвестиция дастурига киритилган 19,2 трлн сўмлик 713 та инвестиция лойиҳаларини ҳамда касаначиликни ташкил этиш ва аҳолининг бандлигини оширишга қаратилган умумий қиймати 1,0 трлн сўмлик 167 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаларини қисқа муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

Вилоят туман ва шаҳарларининг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда мавжуд “ўсиш нуқталари”га боғлаган ҳолда юқори иқтисодий самарага эга янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун имкониятларни ўрганишда давом этиш устувор вазифа сифатида кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, мутасадди раҳбарларга аҳолини тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш фаолиятига кенгроқ жалб этиш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.Муҳокамалар натижасида идоралараро ўзаро ҳамкорлик қилиш алгоритмлари белгиланди ва қўйилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.Вилоят маҳаллаларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари” Бухоро вилоятининг барча 13 шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастурларга киритилади. Тасдиқланишидан олдин ушбу дастурлар Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларининг махсус сессияларида маҳалла раислари иштирокида алоҳида муҳокама қилиниши лозим.

“Дунё” АА