Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Хитойга ташриф буюрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ташриф билан Хитойга борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сафар давомида Хитойнинг бир қатор вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш, Хитой провинцияларига ташриф буюган ҳолда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Хитой Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган учрашув давомида мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида Хитойнинг мазкур соҳадаги улкан тажрибасидан фойдаланиш ва Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Хусуаан, Ўзбекистонда қишлоқ жойларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида аҳолининг билим ва кўникмаларини кенгайтириш, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари, шунингдек, Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитасида бўлди ҳамда мамлакатларимиз учун манфаатли бўлган йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказди.
Юртимизда сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, уларнинг Ўзбекистоннинг тараққий этишидаги аҳамияти тушунтирилди. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган асосий мақсадларни амалга оширишда эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, Хитой томони билан бирга ердан фойдаланиш ислоҳотлари, минтақавий ривожланиш ва урбанизация стратегияси, бандлик ва ижтимоий таъминотни ривожлантириш, озиқ-овқат ва стратегик захираларни бошқариш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
ПЕКИН, 20 апрель /«Дунё» АА/.