Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари «Cotton Campaign» халқаро коалицияси ва «Масъул харидорлар тармоғи» Америка ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нотижорат ташкилоти раҳбарияти билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча «Cotton Campaign» халқаро коалицияси ҳамда «Масъул харидорлар тармоғи»
Америка ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нотижорат ташкилоти (ННТ) раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, бозор тамойилларига асосланган очиқ иқтисодиётни яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатда мажбурий меҳнат амалиётини бартараф қилиш бўйича эришилган муваффақиятларни ҳар томонлама муҳокама қилдилар.
Хорижий делегация Ўзбекистон томонидан ушбу соҳаларда эришилган муваффақиятлар, хусусан, 2021 йилда Европа Иттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизимининг бенефициар мақомини олиниши ва Буюк Британиянинг «GSP Enhanced framework» Преференциялар Бош тизимининг Кенгайтирилган схемасига қўшилгани, шунингдек, мамлакатда тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берилганини эътироф этди.
Шу ўринда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш, меҳнат ҳуқуқи ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Халқаро меҳнат ташкилоти, Иш берувчилар Конфедерацияси, Касаба уюшмалари Федерацияси, фуқаролик жамияти вакиллари, фермер хўжаликлари ва пахта кластерлари раҳбарлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди.
Томонларнинг фикрига кўра, ушбу чора-тадбирлар мамлакатда масъулиятли етказиб берувчилар ва иш берувчилар сонини кўпайтиришга ва уларнинг халқаро таъминот занжирларига қўшилишига самарали ёрдам беради. Умуман олганда, бу Ўзбекистоннинг ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини янада чуқурлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий корхоналарда корпоратив ижтимоий жавобгарлик тамойилларини жорий қилиш, пахта кластерлари ва фермер хўжаликларини ишлаб чиқаришда энергия тежайдиган ва сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга ундаш, шунингдек, тегишли халқаро ташкилотлар билан ушбу соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича фаол ва доимий мулоқот қилиш юзасидан ўзаро манфаатдорлик билдирилгани ҳолда амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.
«Дунё» АА