Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари DFC Бош ижрочи директори билан транспорт-логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 9 октябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) бош ижрочи директори А.Болер билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди. Транспорт-логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда қўшма Инвестициявий жамғармасини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ва унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларга тўхталиб ўтилди.
Америка томони Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш бўйича эришилган келишувларни, шу жумладан, хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган устувор инфратузилмавий лойиҳалар ва ташаббусларни биргаликда молиялаштириш йўли билан амалга оширишга содиқлигини тасдиқлади.
Шунингдек, Марказий Осиёни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантиришга, минтақа мамлакатлари ва Афғонистоннинг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган изчил ва натижадор ҳамкорликка қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.
Музокара якунларига кўра, томонлар келишилган тадбирлар ва лойиҳаларни тезкор равишда амалга оширишга қаратилган яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
«Дунё» АА