Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов онлайн ва офлайн шаклларда Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарлари раҳбарлари билан мулоқот қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов онлайн ва офлайн шаклларда Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарлари раҳбарлари билан мулоқот қилди

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Сардор Умурзоқов Бухоро вилояти туман ва шаҳарлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда видеоконференция орқали Навоий ва Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарлари раҳбарлари, шунингдек, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари иштирок этди.

Учрашувнинг асосий мавзуси ушбу ҳудудларда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари ва лойиҳаларни бошқаришнинг инновацион усуллари билан боғлиқ масалалар бўлди.

Иштирокчилар учун янги тизимнинг асосий жиҳатлари ва хусусиятларини очиб берувчи тақдимот ўтказилди. Шунингдек, тадбирда тизим имкониятларидан жойларда амалий фойдаланиш, вилоят, туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш усулларини қўллаш, маҳаллалар даражасида “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва улар асосида сердаромадли ва юқори технологик инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, инвесторларни жалб қилиш ва ишга туширилаётган корхоналар фаолиятини мониторинг қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Ҳудудларидаги «Лойиҳа гуруҳлари» фаолиятининг тамойиллари ҳам очиб берилди. Таъкидландики, «лойиҳа гуруҳлари»нинг мақсади инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тўлиқ қўллаб - қувватлаш ва уларнинг ташаббускорларини амалий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, тармоқлараро ва ички ҳамкорликни йўлга қўйиш ва саноат салоҳиятини юксалтиришдан иборат.

Бу масалалар юқоридаги вилоятларнинг туман ва шаҳарлари мисолида кўриб чиқилди. Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари янги механизмларни жорий этиш бўйича тўплаган тажриба алмашдилар ва муайян ҳолатлардан фойдаланиб, ўз фаолияти давомида юзага келган муаммоли масалаларни муҳокама қилдилар. Кўтарилган масалалар вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, уларни ечиш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини жадал тарзда таъминлаш топширилди.

Тадбиркорлар ва тижорат банклари ўртасидаги ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди. Инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш борасида банк ходимларининг ишлаш тамойилларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий маблағ ажратиш билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш ва юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни ҳал қилишга кўмаклашиш мақсадида хусусий сектор вакиллари билан яқиндан алоқа ўрнатиш топширилди.

Йиғилиш якунида Вазирликнинг ушбу ҳудудлардаги туман ва шаҳар бўлинмалари ходимлари маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаш давомида орттирилган кўникмалардан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча кўрсатмалар олди.

/«Дунё» АА/.