Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Кобулда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Кобулда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов мамлакатимиз ҳукумат делегациясининг Кобул шаҳрига ташрифи чоғида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашув чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, минтақавий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ишончга асосланган муносабатларнинг юқори даражаси ҳамда турли даражадаги икки томонлама ҳамкорликнинг очиқ ва конструктив хусусияти қайд этилди. Томонлар Доҳа шаҳрида (Қатар) музокара жараёнини давом эттиришга содиқлигини ҳам тасдиқлашди. Устувор йўналишлардаги ҳамкорлик динамикасини ижобий баҳолаб, томонлар аниқ келишувларга эришиш мақсадида ўзаро манфаатли шерикликнинг янги йўналишлари устида ишлаш истиқболга эга эканлиги тўғрисида ягона фикрга келдилар.

Томонлар инвестициялар, савдо, энергетика, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини ривожлантиришга мўлжалланган амалий ҳамкорликка ўзаро тайёрлигини билдирди. Шу нуқтаи назардан, Ашраф Ғани транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, хусусан, АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Учрашув якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, энергетика, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришилди. Томонлар "Йўл харитаси"га киритилган тадбирлар амалга оширилишини ҳар ойда кўриб чиқишга келишиб олдилар.

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/.