Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Малайзия компанияси раҳбарияти билан Хоразм вилоятида инвестицион лойиҳани якунлаш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Малайзия компанияси раҳбарияти билан Хоразм вилоятида инвестицион лойиҳани якунлаш масалаларини муҳокама қилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқовнинг Малайзиянинг «Serba Dinamik Group Berhad» компанияси директори Дато Абдул Карим бин Абдуллоҳ билаш учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, музокаралар давомида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, «Ўзкимёсаноат» АЖ раиси Жўрабек Мирзамахмудов ва Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усмонов ҳам иштирок этди.

Кун тартибида Хоразм вилоятидаги «Хазорасп» эркин иқтисодий зонасида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари ўрин олди. Малайзия компанияси раҳбари ушбу лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга содиқлигини билдирди ва яқин келажакда «Thyssen Krupp» компания раҳбарияти билан лойиҳа учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқишни тезлаштириш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди ва мавжуд амалий масалалар ишлаб чиқилди.

Малайзиялик инвесторга Ўзбекистон ҳукуматининг инвестиция лойиҳасини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун ҳар томонлама ва самарали ёрдам беришга тайёрлиги тасдиқланди. Завод қурилиши ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини сезиларли даражада мустаҳкамлашга, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратишга имкон беради.

Музокаралар якунида заводни жорий йилнинг ноябрь ойида қуриш бўйича ишларни бошлашни назарда тутган ҳолда лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича кейинги ҳаракатлар келишиб олинди.

Малайзия компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарияти иштирокида лойиҳа амалга оширилишининг мониторинги мунтазам равишда олиб борилади ва бу лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор равишда аниқлаш ва ҳал қилишга имкон беради.

Маълумот учун: «Serba Dinamik Group Berhad» компанияси 100% тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (250 млн АҚШ доллари) жалб қилган ҳолда Хоразм вилоятидаги «Хазорасп» ЭИЗда каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш «Thyssen Krupp Uhde Chlorine Engineers s.p.l.» (Германия) компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 33 минг тонна каустик сода ва 30 минг тонна суюқ хлорни ташкил этади.

«Дунё» АА