Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари мамлакатимизда ўз фаолияти кўламларини кенгайтиришни режалаштираётган италиялик инвесторлар билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча «Berlusconi Finanzaria» инвестиция жамғармаси президенти Паоло Берлускони ҳамда «Energy System» компанияси президенти Роберто Туччи билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида италиялик тадбиркорлар томонидан Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Италия томони энергетика ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида етиштириладиган заъфарон ҳажмини ошириш режалари билдирилди. Бу, ўз навбатида, ўзбек фермерларининг ушбу маҳсулот билан савдо қилишда халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди ва қўшимча иш ўринларини яратади.
Томонлар ушбу лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни тезлаштириш мақсадида уларни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни батафсил кўриб чиқдилар ҳамда тезкор ечимлари бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқдилар.
Учрашув якунида кўриб чиқилган лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида фаол алоқалар ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
«Дунё» АА