Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ОАВ вакиллари ва мустақил журналистларнинг мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифларини тинглади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Фарғона шаҳрида Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятлари блогерлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маълумотига кўра, учрашувда ишбилармонлар ўз фаолиятида дуч келаётган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. ОАВ вакиллари ва мустақил журналистлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
«Дунё» АА