Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Покистон Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси билан музокаралар ўтказди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Равалпинди шаҳрида Покистон Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Надим Раза билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг юксак даражасини таъкидлашгани баробарида минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида биргаликдаги ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди. Шу нуқтаи назардан, халқаро терроризм, экстремизмга қарши курашиш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Музокаралар кун тартибидан иқтисодий шерикликнинг бугунги ҳолати масаласи ҳам жой олди. Ўзбекистон ва Покистонни боғлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, транспорт-коммуникация соҳасидаги амалий ҳамкорлик устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Бу йўналишда биргаликда олиб борилган натижадор ишлар икки мамлакат иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлигига ижобий таъсир кўрсатувчи асосий омил бўлиши мумкинлиги таъкидланди.
Учрашув якунида икки томонлама мулоқотни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирилди ҳамда устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирлар келишиб олинди.
«Дунё» АА