Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигида Хоразм вилоятини 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурини шакллантириш якунланмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигида Хоразм вилоятини 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурини шакллантириш якунланмоқда

Кеча Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Сардор Умурзоқов раҳбарлигида видеоконференция шаклида Хоразм вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг мониторингини олиб боришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, йиғилишда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, тўртта сектор раҳбарлари, шунингдек, Хоразм вилояти туман ва шаҳарларидаги барча 519 маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари иштирок этди.

Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, қурилиш, ахборот-коммуникация тармоғи, туризм, инфратузилмавий ривожланиш ва қамбағалликни қисқартириш соҳаларида аниқ муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида 12та ишчи гуруҳ раҳбарларининг ҳисоботлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш каби истиқболли тармоқларни ривожлантиришга қаратилган аниқ инвестиция лойиҳалари, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, сув, газ, иссиқлик ва электр таъминоти тизимларини модернизация қилиш ҳамда ижтимоий объектларни қуриш ва таъмирлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни қамраб олган ва ҳар бир алоҳида маҳалла учун шаклланаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг тайёрланиши кўриб чиқилди. Ушбу дастурлар ҳар бир маҳалланинг иқтисодий салоҳиятини, аҳоли бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишларини, инфратузилманинг бугунги ҳолати ва ижтимоий соҳанинг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши зарурлиги таъкидланди.

Жойлардаги вазиятни атрофлича ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг реал муаммолари билан танишиш, камчиликларни бартараф этиш ва қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришишга қаратилган самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари билан яқиндан ишлаши лозимлиги таъкидланди.

Ушбу мақсадларда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари вакиллари вилоят туман ва шаҳарларининг барча 519 маҳаллаларига бириктирилди. Уларнинг вазифалари тадбиркорлар ва фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни кўришдан иборат.

Хоразм вилоятининг ҳудудий инвестиция дастурини инвентаризация қилиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирга қадар умумий қиймати 13,3 триллион сўмлик 745та инвестициявий лойиҳалар, шу жумладан 158та йирик ва ўрта миқёсдаги лойиҳаларининг 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилди. Қўшимча захираларни аниқлаш, янги «ўсиш нуқталари»ни белгилаш ва истиқболли саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали инвестиция дастурини маромига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Инвестиция фаолиятини кучайтириш ва маҳаллий аҳолини кооперация ва тадбиркорликка жалб этиш борасидаги муваффақиятли ишларнинг олиб борилиши аҳолининг заиф қатламларини иш билан таъминлаш масаласини ҳал этишга ёрдам бериши таъкидланди.

Йиғилиш якунлари бўйича ишчи гуруҳлар ва бириктирилган вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарларига Хоразм вилоятининг ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд муаммоларни ўрганишда давом этиш ва уларни ҳал этишнинг самарали алгоритмларни ишлаб чиқиш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Олиб борилган ишлар натижалари асосида Хоразм вилоятини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли дастурнинг шаклланиши якунланади.

«Дунё» АА