Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Кеча Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги студиядан Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида инвестициялар ва ташқи савдо соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси қарорларининг шу йилнинг 1-чораги якунлари бўйича ижроси таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, йиғилишда комиссиянинг барча аъзолари, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, видеоконференция орқали инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида экспорт кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва мутасадди раҳбарларга уларни амалга ошириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Хусусан, маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш топширилди. Тадбиркорлрга кредит ресурсларини ўз вақтида ажратиш масалаларини ҳал этишда тижорат банклари раҳбарларида фаоллик етишмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, йиғилиш кун тартиби доирасида инвестиция фаолияти масалалари кўриб чиқилди – жорий йил охирига қадар Республикада умумий қиймати 6,5 миллиард долларга тенг 226 та йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши ва шунинг ҳисобига 34 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Комиссия раҳбарияти ушбу вазифани амалга оширишнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиб, масъул раҳбарларга ишга туширилиши келишилган жадвалдан ортда қолаётган лойиҳалар бўйича ишларни жадаллаштириш учун алоҳида “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, мазкур лойиҳалар ва тегишли “йўл хариталари”нинг амалга оширилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси томонидан олиб борилиши маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари чоғида шакллантирилган ҳудудий инвестиция дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 8718 инвестиция лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 201,2 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 1-чорагида 1 374 лойиҳа ишга туширилди ва шунинг ҳисобига 17,2 мингта янги иш ўрни яратилди. Шу ўринда мавжуд бўлган муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш учун тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар масъул раҳбарларига экспорт кўрсаткичларини яхшилаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш ва тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

«Дунё» АА