Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган видеоконференцияда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берилган вазифаларнинг бажарилиши таҳлил этилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган видеоконференцияда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берилган вазифаларнинг бажарилиши таҳлил этилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида 19 декабрь куни Нукус шаҳридаги студиядан вазирлик,

идора, тармоқ бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият раҳбарларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг октябрь ойида ҳудудга амалга оширилган ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторингини олиб боришга бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, йиғилишда ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

2020-2022 йиллар мобайнида ҳудудга умумий қиймати 12,3 триллион сўмлик 1359 та лойиҳани амалга ошириш ва 17572та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилгани таъкидланди. Шу билан бирга, жорий йил охирига қадар умумий қиймати 4,3 триллион сўмлик 645та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шунинг ҳисобига 5437та янги иш ўрни яратилади. Йиғилиш давомида вазирлик ва идоралар масъул раҳбарларига ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ва ишга тушириш режа-жадвалларига сўзсиз риоя қилиш вазифаси юклатилди ҳамда тижорат банклари раҳбарларига лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш топширилди.

Шу билан бирга, ўрганишни талаб этадиган муайян масалалар ва самарали чора-тадбирлар мақсадли тарзда кўриб чиқилди. Хусусан, ҳудудда касб-ҳунарга ўқитиш бўйича «Ишга марҳамат» мономарказини ташкил этиш ташаббуси, шунингдек, кам таъминланган, вақтинча ишсиз ва хориждан қайтиб келган юртдошларни талабга эга йўналишлар бўйича малакасини ошириш ва чет тилларини ўқитиш орқали иш билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган қатор бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилиши танқидий кўриб чиқилди. Мавжуд масалаларни ҳал этиш ва режалаштирилган тадбирларнинг тезкорлик билан бажарилишини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Хориждан қайтиб келган юртдошларимизни ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини иш билан таъминлаш мақсадида бир қатор пахтани қайта ишлаш корхоналари, чорвачилик ва тўқимачилик кластерлар фаолиятини амалий қўллаб-қувватлаш ва хусусий хўжаликлар асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва иссиқхоналар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида сув таъминоти ва канализация иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда инфратузилмани ривожлантириш масалаларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Устувор йўналишларда инновацияларни жорий этиш ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилиб, уларнинг ташаббускорларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилишда саноат, экспортнинг ўсиши ва янги иш ўринлари яратиш учун қўшимча имконият ва захираларни ўрганиш бўйича доимий иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда ҳудудга Ўзбекистон Республикасининг хориждаги 38та дипломатик ваколатхонасининг раҳбарлари юборилди. Келгуси ҳафта мобайнида улар дипломатик ваколатхоналарга раҳбарлик қилаётган мамлакатларнинг имкониятларини инобатга олган ҳолда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида жойлардаги мавжуд вазият таҳлилини ўтказадилар.

Шу билан бир қаторда, дипломатик ваколатхоналар юқори қўшимча қийматга ва кўплаб янги иш ўринларига эга бўлган ишлаб чиқаришларни яратишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек, инфратузилмавий ва ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ва имтиёзли молиялаштиришни жалб этиш чораларини кўради. Бундан ташқари, дипломатларнинг вазифаларига экспортга йўналтирилган маҳаллий маҳсулотларга бўлажак хорижий буюртмачиларни топиш ҳам киради.

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги таъкидланди.

/«Дунё» АА/.