Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида вилоят тадбиркорлари ва экспортчилари билан учрашув ўтказди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида вилоят тадбиркорлари ва экспортчилари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раислигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ҳамда инвестициявий, саноат ва экспорт салоҳияти ва имкониятларини ишга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, ташриф давомида Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида вилоят тадбиркорлари ва экспортчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган мақсад - тизимли масалаларни муҳокама ва таҳлил қилиш ҳамда масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда ишбилармонлар муаммоларини тезкор ҳал қилишдан иборат бўлди.

Тадбирда иштирок этган 200 дан ортиқ тадбиркор инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш жараёнида дуч келаётган масалаларни кўтариб чиқиш имконига эга бўлди.

Муҳокама давомида ҳудуддаги тадбиркорлар, асосан, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағларини ажратиш, рухсатномалар, сертификатлар ва лицензиялар олиш, муҳандислик коммуникацияларга уланиш, шунингдек, ер ажратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишларини маълум бўлди.

Кўтарилган ҳар бир масала комиссия аъзолари томонидан тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ҳар томонлама кўриб чиқилди. Ҳар бир муаммони амалий ҳал қилиш механизмлари ишлаб чиқилиб, тегишли раҳбарларга ижро этиш муддатлари аниқ белгиланган ҳолда манзилли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш мақсадида тадбиркорлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш топширилди.

Учрашув якунида мутасадди раҳбарларга тадбиркорлар ва экспортчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

«Дунё» АА