Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспорт саҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспорт саҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари

Сардор Умурзоқов тармоқ бирлашмалари, давлат саноат корхоналари ва холдинг компаниялари раҳбарлари билан тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеосектор йиғилишини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишда тармоқ ва давлат корхоналари раҳбарлари тегишли соҳаларда импорт таркибини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперацияни йўлга қўйиш ва янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш орқали айрим турдаги маҳсулотлар импорти ўрнини босишга қаратилган лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказди.

Айрим тармоқлар ва корхоналарда импорт ўрнини босиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар танқидий кўриб чиқилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча имкониятлар топиш мақсадида ички бозордаги таклифни чуқурроқ таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда импортга қарамликни камайтириш мақсадида тақдим этилган лойиҳаларни маромига етказиш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маҳаллий саноат корхоналарига зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд саноат объектларининг юклама даражасини ўрганиш ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни аниқлаш муҳимлиги қайд этилди. Шу билан бирга, янги турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва фаолият кўрсатаётган корхоналарда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш долзарблиги таъкидланди.

Мутасадди раҳбарларга хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардош устунликларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф қилиш, илғор технологиялар ва техник стандартларни жорий этиш бўйича ишларни фаоллаштириш топширилди.

Учрашув якунида ҳар бир соҳада маҳаллий корхоналар негизида барқарор қўшилган қиймат занжирларини яратиш ҳамда мамлакатнинг саноат салоҳиятини оширишга қаратилган импорт ўрнини босувчи янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди.

«Дунё» АА