Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Тожикистон ҳукумати иқтисодий блоки вазирлари билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир ҳамда Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизодани қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш имкониятлари ва шарт-шароитлари муҳокама қилинди.
Автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва маиший техника, электротехника ва тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш объектларини ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма корхоналарни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон – Тожикистон савдо айланмасининг ижобий динамикаси қайд этилди: биргина жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40%га ошди. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш салоҳиятини таъкидлаб, бу борада амалий ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар. Кутилаётган олий даражадаги ташриф давомида имзоланиши режалаштирилган электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасидаги янги савдо шартномалари рўйхати юзасидан ўзаро келишишни якунига етказиш бўйича якдил фикр билдирилди.
Шунингдек, қўшма тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар, хусусан, Хатлон вилоятининг Бохтар шаҳрида биринчи ўзбек-тожик минтақалараро форумини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди. Форум доирасида иштирокчиларининг Тожикистон ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарга ташрифлари, шунингдек, икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакилларининг “B2B” ва “G2B” шаклларида ўзаро учрашувлари ташкил этилади.
Музокаралар якунида икки мамлакат саноат тармоқларининг рақобат устунликларининг чуқур таҳлили ва савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика ҳамкорлигини янада ошириш бўйича аниқ таклифлар асосида саноат кооперациясининг янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш бўйича келишувга эришилди.
/«Дунё» АА/.