Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ва Қозоғистон савдо ва интеграция вазири «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, музокаралар чоғида инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг жорий масалалари муҳокама этилди.
Ўзбек – қозоқ иқтисодий ҳамкорлигининг жадал суръатлар билан ўсиб бораётган даражасини ижобий баҳолаб, томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо тўсиқларини бартараф этиш орқали ўзаро савдо айланмасини ошириш учун улкан ишга солинмаган имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудларида «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази (ХСИҲМ)ни ташкил этиш лойиҳасининг амалий аҳамияти қайд этилди.
Мулоқот чоғида томонлар ушбу лойиҳа амалга оширилиши икки мамлакат ўртасидаги транспорт-логистика сиёсати борасидаги муносабатларни самарали ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқариш маҳсулотларини истиқболли бозорларга етказиб бериш вақти ва молиявий харажатларини сезиларли даражада камайтиришга имкон беришини таъкидлади.
Томонларнинг фикрича, Марказнинг ташкил этилиши ҳудудлараро саноат кооперациясини рағбатлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ўзаро инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
Яқин келажакда лойиҳанинг амалий ижросини бошлашга ниятларини билдириб, томонлар бир қатор долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ва улар юзасидан ўзаро мақбул ечимларни ишлаб чиқди.
Музокаралар якунида иштирокчилар икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал ўсишини таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.
«Дунё» АА