Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Қирғизистон Президенти учрашувида икки томонлама серқирра муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ўзаро содиқлик билдирилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бишкек шаҳрида кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи мавдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, сув-энергетика, туризм ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги серқирра муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ўзаро содиқлик билдирилди.
Икки томонлама савдо кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилди. Жумладан, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 баравар ошди ва 2021 йилда 950 миллион долларга етди. Бугунги кунда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжудлиги маълум қилинди ва шу муносабат билан икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Инвестициявий соҳада ҳам сезиларли ютуқлар кузатилмоқда. Шу нуқтаи назардан, томонлар икки давлат ўртасидаги инвестициявий муносабатлар кенгайишининг катализатори бўлишга мўлжалланган Ўзбек – қирғиз тараққиёт жамғармасининг расмий очилишини олқишладилар.
Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни жадаллаштириш ҳамда юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича қатор таклифларни билдирдилар.
Учрашув якунида кўриб чиқилган барча соҳаларда муносабатларни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, амалдаги келишувларни сифатли ва ўз вақтида рўёбга чиқариш юзасидан келишувга эришилди.
“Дунё” АА