Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Беларусь саноат вазири «ИННОПРОМ». Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси доирасида ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча «ИННОПРОМ». Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси доирасида Беларусь саноат вазири Петер Пархомчик билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, томонлар Беларусь миллий павильонида бўлиб, Беларусь саноат корхоналари маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар, шунингдек, юқори технологияли корхоналарни ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва махсус техника воситалари ҳамда фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.
Томонлар аниқ ўзбек ва белорус корхоналари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келгусидаги саъй-ҳаракатларни белгилаб олдилар, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.
/«Дунё» АА/.