Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ЕОТБ бошқаруви раиси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, учрашув чоғида томонлар ЕОТБни Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб этишни назарда тутган ҳолда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Николай Подгузов Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва ЕОТБнинг Республикадаги иқтисодий ўзгариш жараёнларига молиявий, инвестициявий ва маслаҳат кўмаги кўрсатишга қизиқаётганлигини тасдиқлади.
Шунингдек, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қатор истиқболли лойиҳалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Учрашув якунида белгиланган йўналишлар бўйича биргаликда ишларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.
/«Дунё» АА/.