Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири самарали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирларга содиқлигини тасдиқлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов 11 декабрь куни Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи ди Майо билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб кун тартибини ҳамда мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ишбилармонликда эришилган шериклик самарадорлиги ва ўсиш суръатларига ижобий баҳо берилди. Италия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли иштироки, шунингдек Италия бизнеси вакилларининг қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг турли соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши ортиб бораётганлиги қайд этилди.
Хусусан, Италиянинг «Danieli» компанияси Тошкент металлургия заводини қуриш ва жиҳозлашда иштирок этиб, ҳозирги вақтда Бекобод шаҳрида қуйма-прокат мажмуасини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида «Opera» компанияси иштирокида заъфарон ўстириш бўйича плантация яратилмоқда, қурилиш материаллари соҳасида эса «Italmatec» компанияси билан ҳамкорликда мармар, гранит ва оҳактошдан панеллар ишлаб чиқарилмоқда.
Шу билан бирга, икки мамлакат иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги йирик саноат ишлаб чиқаришини яратишга қаратилган қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш орқали инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шароит яратаётгани таъкидланди. Кимё ва нефть-кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳалари янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари этиб белгиланди.
Икки томонлама бизнес шерикликни чуқурлаштириш, шу жумладан, икки мамлакат ишбилармон миссияларининг ўзаро ташрифлари ва ишбилармон доиралар иштирокида қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш бўйича келишувга эришилди.
Инновациялар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболларига тўхталиб ўтилди. Томонлар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Италиянинг Миллий инновация жамғармаси ўртасида ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини ва Ўзбекистонда ёшлар «стартапларини» қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастурни бошлаб юбориш истиқболларини кўриб чиқди.
Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган барча йўналишларда натижадор ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирларга ўзларининг содиқлигини таъкидлади.
«Дунё» АА