Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва JICA раҳбари ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида янги қўшма иқтисодий лойиҳалар ва ўзбекистонлик талабалар учун грантлар сонини кўпайтириш бўйича келишувларга эришилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Японияга ташрифи давомида
кеча Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Президенти Шиничи Китаока билан учрашув ўтказди, унда молиявий, техник, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистонда, хусусан, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 2,9 миллиард долларлик қўшма лойиҳаларни юқори амалга ошириш суръатларини қайд этди. Япония томони Республикамиз мева-сабзавот секторининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида қизиқиш билдирди.
Жумладан, учрашувда «Ўзбекистонда мева-сабзавот соҳасида қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасининг қўшимча 200 миллион долларлик иккинчи босқичини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Лойиҳа биринчи босқичининг юқори натижадорлиги қайд этилди, унинг доирасида қишлоқ жойларда 85 иссиқхона ва 11 мингта янги иш ўрни яратилди.
Томонлар қишлоқ жойларини ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишни фаоллаштириш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратдилар. «Бир қишлоқ-бир маҳсулот» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Жиззах вилояти лойиҳа амалга ошириладиган пилот ҳудуд бўлади. Лойиҳа БМТнинг барқарор ривожланиш кун тартибидаги мақсадларига эришишга ёрдам беради ва кичик ва ўрта бизнесни кенг ривожланишига кўмаклашади.
Шунингдек, илғор япон тажрибаси ва технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётининг аниқ тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга Япониянинг етакчи компанияларини жалб этишда JICA томонидан ёрдам берилиши бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон томони 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб Япониянинг қатор йирик корпорация ва молия институтларида етакчи лавозимларни эгаллаган япониялик эксперт - Хироо Ивазакининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси бўлиб ишлашга жалб этилгани учун миннатдорлик билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар кенг кўламли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олдилар.
Хусусан, Япония томони Ўзбекистон ҳудудларидан бирида кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳасини ҳамкорликда ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Лойиҳа JICA грант маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Япония томони ўзбекистонлик талабалар учун Япониядан етакчи олим ва экспертларни жалб қилган ҳолда маъруза ва маҳорат дарсларини ташкил этишни кўзда тутувчи «JICA Chair» грант дастурини ишга туширишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, JICA раҳбарияти Япониянинг етакчи университетларида ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш учун ажратилган грантлар сонини кўпайтириш ниятини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар яқин келажакда коронавирус пандемияси муносабати билан йўловчи ҳаво транспортида жорий этилган чекловлар бекор қилиниши билан, Шиничи Китаоканинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилишга келишиб олдилар. Ташриф давомида келгусидаги ҳамкорликнинг белгиланган йўналишлари батафсил муҳокама қилинади.
/«Дунё» АА/.