Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Саудия Арабистони элчиси икки томонлама муносабатларни янада фаоллаштиришнинг амалий жиҳатларини маҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг (САП) Ўзбекистондаги элчиси Ҳишам бин Мишал ал-Сувайлимни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасидаги жорий ҳамкорлигининг кун тартиби, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамда келгуси юқори даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларга, шунингдек, сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида эришилган ижобий натижалар ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.
Хорижий дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистон ҳукуматининг икки томонлама шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларига ҳам юқори баҳо берди. Унга кўра, Ўзбекистон томонининг фаол саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик юқори динамикага эга бўлди.
Жорий йилнинг январь ойида инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар кўлами ва аҳамиятини қайд этган Элчи Саудия Арабистони томонининг уларни изчил амалга оширишга содиқлигини таъкидлади.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, жумладан, яқин вақт ичида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифини ташкил этиш, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини, шунингдек, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ва Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишларини ўтказиш ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув якунида икки томонлама келишувлар, қўшма лойиҳа ва ташаббусларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
«Дунё» АА