Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш борасида икки томонлама Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш борасида икки томонлама Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди

Кеча Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳнинг

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, мулоқотда, шунингдек, Саудия Арабистони томонидан Саудия Арабистони компанияларини рағбатлантириш Миллий агентлиги ва хусусий сектор вакиллари - “АCWА Power”, “Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group” (HMG) ва “DirectFN Ltd.” компаниялари раҳбарияти, Ўзбекистон томонидан эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирок этди.

Томонлар Саудия Арабистони хусусий сектор вакилларининг Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик, идора ва компаниялари раҳбарлари билан музокаралари натижаларини назарда тутган ҳолда, Саудия Арабистони делегациясининг мамлакатимизга амалга оширган ташрифининг амалий самараларни батафсил муҳокама қилди.

Саудия Арабистони томони сафарнинг юқори натижадорлигини қайд этди - делегация аъзолари ўзбекистонлик бўлажак ва амалдаги ҳамкорлар билан шерикликнинг барча жабҳаларини бевосита муҳокама қилиш, шунингдек, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаш имконига эга бўлди. Бундан ташқари, идоралараро даражадаги икки томонлама яқин ҳамкорлик инвестиция ва савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш учун муҳим салоҳиятга эга устувор йўналишларни белгилаб олишга қулай шароит яратди.

Хусусан, муқобил энергия манбалари асосида ишлайдиган электр станцияларини қуриш бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қолаверса, Ўзбекистон миллий электр энергияси тизимини давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида модернизация қилиш орқали энергетика соҳасидаги Ўзбекистон-Саудия Арабистони алоқаларини янада кенгайтиришга келишиб олинди. Учрашув давомида яқин келажакда икки томонлама асосда пухта ўрганиш объекти бўладиган аниқ лойиҳа таклифлари муҳокама қилинди.

Қишлоқ аҳолиси ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш ҳамда хорижга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик етказиб беришни ташкил этиш асосида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва чорвачилик соҳасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони қўшма корхоналарини ташкил қилиш истиқболлари қайд этилди.

Шунингдек, учрашув давомида Саудия Арабистони томони Саудия компанияларининг корпоратив ижтимоий масъулият тамойиллари асосида Ўзбекистон Республикасининг чекка ҳудудларини ижтимоий ва инфратузилмавий ривожлантириш бўйича лойиҳа ҳамда дастурларни амалга ошириш учун жалб этишга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, нефть-газ саноати, соғлиқни сақлаш, металлургия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ахборот-коммуникация соҳаси, транспорт ва логистика, фонд бозорини ривожлантириш ва туризм каби қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунлари бўйича Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида муҳокама этилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун қўшма “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш ҳамда эришилган келишувлар ижросини мониторинг қилиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш борасида икки томонлама Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Ўз навбатида, томонлар яқин вақт ичида Саудия Арабистонида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Саудия Арабистони ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес-форумни ўтказиш бўйича қўшма тайёргарликни бошлашга келишиб олди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group” компанияси ўртасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан “DirectFN Ltd.” компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди.

“Дунё” АА