Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Туркия парламенти депутатлари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари – Истанбул парламенти депутати Нуъмон Куртулмуш бошчилигида Туркия парламентининг бир гуруҳ депутатлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, конструктив мулоқот чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш динамикаси юқори баҳоланди.
Туркия томонидан Ўзбекистонда ислоҳотларни илгари суришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлик билдирди.
Эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш ҳамда ўзаро ҳамкорлик шакллари ва механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.
/«Дунё» АА/.