Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Туркия ташқи ишлар вазири кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги энг муҳим масалалари ва икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. 2020 йилда олий даражада амалга оширилган ташриф сабабли Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янада ривожланган муносабатларнинг стратегик аҳамияти қайд этилди.
Шу нуқтаи назардан, томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганлигидан яққол далолат бераётган Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилишини мамнуният билан олқишладилар.
Ўзбекистон томони Республикада ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, жумладан, инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудий ривожланиш ва махсус иқтисодий зоналарни бошқаришни такомиллаштиришда турк тажрибасини тадбиқ этиш орқали Туркия томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Мулоқотда маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди. Хусусан, шу йилнинг июнь ойида “Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
Бир қатор қўшма тадбирларни, жумладан, жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун бизнес-форум, шунингдек, Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар алоҳида тартибда кўриб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтиришга оид навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.
“Дунё” АА