Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бугун Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, томонлар икки мамлакатдаги жорий эпидемиологик вазият ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида фикр алмашдилар, шунингдек, Ўзбекистон-Венгрия шериклигининг кун тартибидаги долзарб масалалари ва уни устувор йўналишларда кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар яратишга йўналтирилган инвестициявий ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишлари муҳокама қилинди ва саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш учун устувор вазифалар қайд этилди.

Ҳозирги вақтда Венгрия шериклари билан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек, тўқимачилик, фармацевтика ва озиқ-овқатни ишлаб чиқариш соҳаларида саноат кооперациясининг 37та инвестициявий лойиҳалари амалга оширилиши бошлаб юборилган.

Шу нуқтаи назардан томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун платформа сифатида Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар Кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тезкор равишда имзолаш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини берган ўзаро савдодаги ижобий тенденциялар қайд этилди. Шу нуқтаи назардан икки томонлама савдони янада кенгайтириш, унинг диверсификацияси ва мувозанатини таъминлаш, жумладан, ўзаро савдо миссияларини ташкил этиш, савдо уйларини очиш ва ҳар икки мамлакатда ўзбек ва венгер ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг кўргазмаларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар кейинги йиғилиши 2021 йил январь ойида Будапешт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия Ҳукуматлараро комиссиясининг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган кейинги қадамларни муҳокама қилдилар.

Алоҳида тартибда илм-фан ва таълим соҳасидаги ўзаро алоқалар масалаларига тўхталиб ўтилди - Венгриянинг Дебрецен университети филиалини Ўзбекистонда очиш бўйича ишлаб чиқилаётган битимнинг амалий аҳамияти қайд этилди. Келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Венгриянинг Дебрецен университети раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Музокаралар якунида юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилишга ва қўшма ташаббусларни амалга оширишда ўзаро ёрдам беришга имкон берадиган ўзаро манфаатли соҳалар доирасидаги мунтазам мулоқотни ривожлантириш тўғрисида келишувга эришилди.

«Дунё» АА