Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Венгрия Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида кеча Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Венгриянинг етакчи компаниялари ва илғор технологияларини Ўзбекистонга, биринчи навбатда, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат саноати каби йўналишларга жалб қилиш орқали инвестиция соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари белгиланди. Шу нуқтаи назардан, ташкил этилаётган Ўзбекистон – Венгрия ишбилармонлик Кенгашининг роли алоҳида таъкидланди. Томонларнинг фикрига кўра, Кенгаш икки мамлакат ишбилармон доираларини бирлаштириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини ҳамжиҳатликда ишлаб чиқиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, яқин келажакда унинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича масалалар ҳам муҳокама этилди.
Томонлар ўзаро савдонинг ривожланиш жиҳатларига тўхталар экан, Будапешт шаҳрида икки томонлама савдо ҳамкорлигини янада кенгайтиришга кўмаклашиш, икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия маҳсулотларини истиқболли бозорларга йўналтиришга мўлжалланган Ўзбекистон – Венгрия савдо уйининг очилишини мамнуният билан олқишладилар.
Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўналишида томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг алоҳида ўрнини қайд этиб, унинг самарадорлигини инвестициявий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳаракатларнинг кенг доирадаги масалаларини ҳал этишда барқарор механизм эканлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон тарафи Венгрия ҳукуматига Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши ва «GSP+» Преференциялар бош тизимининг бенефициар мақомини олишида қўллаб-қувватлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.
Суҳбат давомида бир томондан Марказий Осиё давлатлари ва иккинчи томондан Венгрия шу йилнинг 1 июнидан бошлаб раислигини қабул қиладиган «Вишеград гуруҳи» давлатлари ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилиш ва ҳар икки томон манфаатдор бўлган инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳал қилиш учун Ҳукуматлараро комиссиялар ҳамраислари даражасида мунтазам икки томонлама музокаралар амалиётини жорий этиш тўғрисида келишувга эришилди.
/«Дунё» АА/.