Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Япония Бош вазирининг ўринбосарига «Дўстлик» орденини топширди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Япония Бош вазирининг ўринбосарига «Дўстлик» орденини топширди

Кеча Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Японияга ташрифи чоғида Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида томонлар 2019 йилнинг декабрь ойида Японияга амалга оширилган ва икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга кучли туртки берган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган икки томонлама келишувларни жорий этишга содиқлигини билдирдилар ҳамда бу йўналишда биргаликда олиб борилган ишларнинг амалдаги натижаларини кўриб чиқди.

Илғор япон технологиялари билан синергияда бўлган Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ўзаро манфаатли инвестициявий шерикликнинг ишончли пойдевори эканлиги таъкидланди. Муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган «Мева-сабзавот соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳа биринчи босқичининг жорий этилиши агросаноат соҳасида 492та инвестициявий лойиҳани амалга оширишни молиявий қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида 11 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу муносабат билан томонлар ушбу лойиҳанинг кейинги босқичларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмини келишиб олдилар, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати ва инфратузилмавий ривожланиш каби устувор йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўзаро тан олди.

Шунингдек, Япония ҳукуматига пандемияга қарши курашиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистонга кўрсатилган молиявий-гуманитар ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

Учрашув якунида Япония Бош вазирининг ўринбосари Таро Асога Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ тақдирланган «Дўстлик» орденининг топшириш маросими бўлиб ўтди.

Юксак давлат мукофотини қабул қилар экан, Таро Асо ўз фаолиятини юқори баҳолагани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди ва икки мамлакат ўртасидаги шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга содиқлигига ишонтирди.

«Дунё» АА