Ўзбекистон бозорига Европа технологияларини жорий этиш ва фармацевтика соҳасига оид масалалар муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугунги кунда тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, илғор технологияларни жорий этиш ва соҳада хизматлар сифатини ошириш учун инвестиция ва инновациялар зарур. Ўз ўрнида бу мамлакатимиз аҳолисининг саломатлигини яхшилаш, умр кўриш давомийлигини оширишга ёрдам беради.
Европа – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида соғлиқни сақлаш соҳаси, жумладан, фармацевтика йўналишида ўз ечимини кутаётган муаммолар бўйича очиқ давра суҳбати ўтказилди.
Маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, тиббиёт муассасалари компаниялари ва Европа Иттифоқи дипломатик корпуси вакиллари иштирок этган йиғилишда асосий эътибор фармацевтика саноатининг бугунги ҳолати, ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон бозорига Европа технологияларини жорий этиш, фармацевтика компаниялари ўртасида сармоя киритиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан фикр алмашди.
Суҳбат давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг фаоллигини ошириш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишнинг асосий омили эканини таъкидлади.
–Дунё тажрибаси кўрсатадики, соҳада сезиларли ютуқларга эришиш учун хусусий секторнинг иштироки муҳим. Шунинг учун “Ўзбекистон–2030” стратегиясида барча соҳалардаги нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва тиббий муассасаларни тўлиқ рақамлаштириш каби вазифалар белгиланган, – дея қўшимча қилди Марказ раҳбари.
“Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотига кўра, хусусий сектор ва жамоат ташкилотлари вакилларининг ўзаро мулоқоти учун қулай имконият яратган тадбир якунида Ўзбекистонда тиббиёт хизматлари ва фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинган.