Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон чегараолди ҳудудлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди минтақаларидаги ваколатли вакиллари йиғилишида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболли йўналишлари келишиб олинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон чегараолди ҳудудлари раҳбарлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди минтақаларидаги ваколатли вакиллари йиғилишида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболли йўналишлари келишиб олинди

Кеча Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, учрашувда жорий кўп қиррали шериклик масалалари, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича истиқболли чоралар муҳокама қилинди.

Савдо соҳасида ижобий тенденциялар қайд этилди - сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон-қирғиз товар айланмаси ҳажми 5 баробардан зиёд ўсди ва пандемия шароитида ҳам ижобий динамикани сақлаб қолди. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси ва иқтисодиётларининг салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин келажакда 1 млрд доллар даражасигача етказиш мақсадида уни кўпайтириш бўйича қўшма чораларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу нуқтаи назардан, чегараолди савдо зоналарини, шунингдек, чегараолди вилоятларда улгуржи тарқатиш ва агрологистик марказларни яратиш истиқболлари қайд этилди, бу ўзбек ва қирғиз маҳсулотларини истиқболли бозорларга етказиб беришни ошириш ва товар айланмаси таркибини диверсификация қилишга имкон беради.

Томонлар, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар, хусусан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда юқори салоҳиятни қайд этдилар.

Шу муносабат билан келишилган лойиҳаларни ва савдо, транспорт ва ўзаро инвестициялар соҳасида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ амалий чораларни ўз ичига олган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича Амалий чоралар режасини ("Йўл харитаси") икки томонлама ишлаб чиқишни тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш бўйича қўшма чораларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Ҳукумат раҳбарлари даражасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-чи йиғилиши доирасида Ишбилармонлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ушбу чоралар доирасида амалга ошрилади.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Томонлар «ХХР-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўл йўлагидан фойдаланиш масаласида яқин ҳамкорликни давом эттирадилар.

Шунингдек, томонлар Марказий Осиё давлатлари орқали Хитойдан Европага мультимодал юк ташиш тизимида «Андижон-Ўш-Иркештам-Қашғар» автомобиль йўналишидан самарали фойдаланишни таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, томонлар келишилган автобус йўналишлари бўйича икки мамлакат ўртасида халқаро йўловчи ташишни қайта бошлашни тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ҳудудий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилди - ҳудудий қўламда юзага келаётган масалаларга тезкор муносабат билдириш ва уларни ҳал қилишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш долзарблиги қайд этилди.

Ушбу ва бошқа масалалар учрашувдан кейин ўтказилган Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишида батафсил муҳокама қилинди, унда делегациялар раҳбарларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги Ҳукумат ваколатли вакиллари, шунингдек, икки давлат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилиш доирасида минтақавий кун тартибини ҳисобга олган ҳолда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш жиҳатлари батафсил ва ҳар томонлама кўриб чиқилди, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда устувор вазифалар белгилаб олинди. Минтақалараро фаол ҳамкорлик қилиш асосида инвестиция, савдо, тадбиркорлик ва маданий-гуманитар шериклик соҳаларида чегара олди ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Ўзаро манфаатлар кесишмасининг кенг доирасини ва иқтисодий кооперациянинг янги шаклларини ўрнатиш бўйича истиқболли ғоялар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, устувор тармоқларда саноат кооперацияси ва қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш масалаларини кўзда тутган савдо-иқтисодий ҳамкорликни минтақавий даражада кенгайтириш бўйича икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари маъмуриятлари томонидан алоҳида "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишининг Баённомаси имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида Қирғизистон делегацияси бир қатор ишлаб чиқариш объектлари, жумладан, «Эко-Керама» маиший сантехника ва қурилиш керамика ишлаб чиқариш заводи, «Narin Teks» тўқимачилик корхонаси ҳамда вино ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича «Frans Uzbekistan» ҚК фаолияти билан танишди.

«Дунё» АА