Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича «C5+1» форматида махсус вакиллар даражасидаги махсус сессия йиғилишида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 27 июль куни Афғонистон бўйича «C5+1» маслаҳатлашув форматида махсус вакиллар даражасидаги (Марказий Осиё+АҚШ) махсус сессия йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакат янги ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ривожлантириш, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Иштирокчи давлатлар вакиллари Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақида сўз юритиб, Толибон томонидан жаҳон ҳамжамиятининг талабларини бажариш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
Хусусан, форум иштирокчилари афғонистонлик аёллар ва қизларнинг таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар.
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг махсус вакиллари минтақадаги террорчилик таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, шунингдек, Афғонистон ҳудудини халқаро террорчилик ташкилотлари учун хавфсиз бошпанага айлантиришнинг олдини олиш борасида якдил фикр билдиришди.
«Дунё» АА