Ўзбекистон делегацияси Беларусьнинг Витебск шаҳрида ўтказилган халқаро иқтисодий форумда иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Витебск шаҳрида XI “Инновациялар, Инвестициялар, Истиқболлар” мавзусида халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Зокиров ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари иштирок этишди.
Форум доирасида Витебск вилоят ижроия қўмитаси раиси Александр Субботин ва вилоятда фаолият юритувчи бир қатор корхоналарнинг раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.
Витебск вилоят ижроия қўмитаси раиси Александр Субботин билан мулоқот чоғида суҳбатдош бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолагани баробарда, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш икки давлат ўртасидаги савдо иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашини, Витебск вилояти ушбу йўналишдаги фаоллигини давом эттиришини урғулади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Витебск вилояти билан Наманган, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланган.
2022 йилнинг 25-26 август кунлари Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўткир Қодиров бошчилигида делегация Витебск вилоятига, 10-13 октябрь кунлари Витебск вилоят ижроия қўмитаси раиси Александр Субботин бошчилигадаги делегациянинг Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташрифлари амалга оширилган.
“Энергокомплект” компанияси директори ўринбосари Надежда Подгайская, “БелВитунифарм” ОАЖ Бош директори Сергей Большаков, “Марко” холдинги таъсисчиси Николай Мартинов билан ўтказилган учрашувларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
МИНСК, 22 май. /«Дунё» АА/.