Ўзбекистон делегацияси BRICSнинг Х парламент форумида иштирок этди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган BRICSнинг Х парламент форуми "Гуманитар ва маданий соҳаларда парламентлараро ҳамкорлик" мавзусидаги ялпи мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда илм-фан, таълим, туризм, санъат ва маданият, ёш парламент аъзолари билан ишлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон делегацияси юртимизда таълим, маданият, туризм соҳаларига қаратилаётган эътибор, эришилаётган юксак натижалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Форум иштирокчилари фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларини ривожлантириш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.
Тадбир якунида Х Парламент форумининг қўшма декларацияси қабул қилинди.