Ўзбекистон делегацияси Дубайда «Made in Uzbekistan» бизнес-миссиясида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ИТСВнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги ваколатхонаси кўмагида 18 февраль куни Дубай шаҳрида «Made in Uzbekistan» бизнес-миссиясини ўтказади, деб хабар қилмоқда “Дунё” мухбири.
Бизнес-миссияда Ўзбекистон иқтисодиётининг тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва фармацевтика соҳаларида фаолият юритадиган 50 та етакчи компанияси иштирок этади.
Тадбир мамалакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни БАА бозорига олиб чиқиш, Ўзбекистон ва хориж компаниялари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, янги хорижий ҳамкорлар топиш, ҳамкорликнинг янги платформаларини излаш мақсадида ўтказилмоқда.
Ўзбекистоннинг экспортчи корхоналари «Made in Uzbekistan» ягона миллий бренди остида халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган, сифати билан жиддий қизиқиш уйғотадиган маҳсулотларни тақдим этади.
Тадбирнинг ишбилармонлик дастури доирасида Дубай кўргазмалар маркази (EXPO-2020) майдонларида Ўзбекистон-БАА бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, унда бизнес-миссия иштирокчиларининг тақдимотлари ҳамда Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида «B2B» шаклидаги музокаралар ўтказилади.
Ўзбекистон турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Икки давлат ишбилармон доиралари мамлакатлараро савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Тадбир якунида Ўзбекистон ва БАА компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича аниқ ҳужжатлар имзоланишига эришиш мақсадига қаратилган узоқ муддатли бизнес алоқалари ўрнатилади.
AA “Дунё”