Ўзбекистон делегацияси Душанбеда Аҳмад Дониш номидаги тарих, археология ва этнография институтида музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрига амалий сафари доирасида Тожикистон Фанлар академияси Аҳмад Дониш номидаги тарих, археология ва этнография институти директори Убайдулло Насрулло Каримзода билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Томонлар яқин академик алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган йўналишларда илмий-эксперт доиралари вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Тожикистон тарихи, археологияси ва этнографиясига оид қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, ёш авлод ва жаҳон ҳамжамиятига икки халқнинг бой тарихий-маданий меросини кенг етказиш мақсадида Марказий Осиё тарихига умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, суҳбатдошлар Марказий Осиё давлатларидаги ҳамкорларни жалб қилган ҳолда икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги қўшма тадбирларни ўтказиш ҳақида ҳам фикр алмашди.
Учрашув якунида Ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бундан ташқари, мазкур битимга асосланган ўзаро ҳамкорликнинг амалий механизмларини ўзида мужассам этган «йўл харитаси»ни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
1951 йилда ташкил этилган Тарих, археология ва этнография институти Тожикистон Фанлар академияси таркибидаги илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Институт тожик халқининг илк давлатчилик ва этник тарихини ўрганишга ихтисослашган.
/«Дунё» АА/.