Ўзбекистон делегацияси ФАОнинг Европа учун 34-Минтақавий конференциясида иштирок этмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов бошчилигидаги мамлакатимиз делегация БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Римдаги қароргоҳида 14-17 май кунлари бўлиб ўтаётган Молдова ҳукумати мезбонлигидаги Европа учун 34-Минтақавий конференциясида иштирок этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда, шунингдек, Албания, Арманистон, Босния ва Герцоговина, Грузия, Италия, Литва, Молдова, Озарбайжон, Руминия, Сан-Марино, Тожикистон, Украина, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар вакиллари қатнашяпти.
Очилиш маросимида ФАО бош директори Цюй Дунъюй нутқ сўзлаб, минтақада қишлоқ хўжалигида инновация ва рақамлаштиришнинг ўрни ҳақида гапирди.
"Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигида инфратузилмани яхшилаш, самарадорлигини ошириш, билим ва инновацияларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш энг муҳим масалалардир", деди у.
Конференция давомида 2022-2023 йилларда ФАО томонидан Европа ва Марказий Осиё минтақасида амалга оширилган ишлар ва келгуси йиллар учун истиқболли йўналишлар таҳлил қилинди.
Ўтган йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция, Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг бир қатор маслаҳатлашув учрашувларининг самарали натижалари эътироф этилди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов ўз нутқида, ўзаро тажриба алмашиш, технологиялар трансфери, инновация ва рақамлаштиришнинг аҳамиятига эътибор қаратди.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг натижалари қайд этилди. "Яқинда Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигига оид 2030 йилгача мўлжалланган стратегия қабул қилинди. Соҳага инвестиция маблағларини жалб қилиш муҳим. Бу борада Ўзбекистон хорижий ҳамкорлар билан яқиндан ишлашга тайёр", деди вазир.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов ташриф давомида Молдова делегацияси раҳбари ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) минтақавий директори билан учрашди.
Ўзбекистон делегация раҳбарининг ФАО бош директори Цюй Дунъюй билан учрашуви, қатор муҳокамаларда иштирок этиши, хорижий делегация ва компания вакиллари билан музокаралари ҳамда Италия Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлил кенгаши (КРЕА) илмий марказларига ташрифи ҳам режалаштирилган.
Европа учун Минтақавий конференцияси (ЕМК) 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 54 та давлат, шу жумладан, Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Минтақавий конференция ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. 2020-2022 йилларда ФАОнинг Европа учун 32-Минтақавий конференциясига Ўзбекистон раислик қилган.