Ўзбекистон делегацияси Германияда учрашувлар ўтказади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БЕРЛИН, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, Германия кенг жамоатчилиги, ишбилармон ва эксперт доиралари Ўзбекистондаги жараёнларни фаол муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимиз делегациясининг 24-27 декабрь кунлари Германияга амалга оширадиган сафари чоғида ҳам минтақадаги глобал жараёнларда Ўзбекистон ёндашувлари юзасидан фикр алмашиш, немис экспертлари ҳамжамиятининг бу борадаги интилишлар бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган. Делегация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, “Тараққиёт стратегияси” ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказлари вакилларидан таркиб топган.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунда немис ишбилармонлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта умид боғлашмоқда. Бунинг учун барча асослар мавжуд. Масалан, савдо айланмасининг ўсиш суръатига кўра, Ўзбекистон 2019 йилда Германия билан Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги савдо статистикасида етакчи ўринни ( йиллик 26% ўсиш) эгаллади.
Шунингдек, Марказий Осиё минтақаси марказида, асосий транспорт ва савдо йўлаклари чорраҳасида жойлашган. Муҳим геостратегик мавқега эга Ўзбекистон ташқи сиёсати ҳам немис сиёсатшунослари ва мутахассисларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бугунги кунда минтақавий ҳамкорлик ва Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш кўп жиҳатдан Ўзбекистон интилишлари билан боғлиқ, деб қаралади. Ташаббускори Хитой томони бўлган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси, Евроосиё интеграция ғояларини амалга оширишда Ўзбекистон муҳим аҳамиятга эга.
Сафар давомида мамлакатимиз делегацияси Германия сиёсий, иқтисодий ва эксперт-таҳлил доиралари билан қатор учрашувлар ўтказади. Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар маркази ҳамда мамлакатимизга бағишлаб “Янги Ипак йўли” форуми томонидан ташкил этиладиган махсус тадбирларда иштирок этади.