Ўзбекистон делегацияси иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро Женева конференцияда иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация шу йилнинг 9-10 январь кунлари Женевада БМТ ҳомийлигида бўлиб ўтадиган Иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойи охирида Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус самолётида Термиз шаҳридан Покистоннинг қатор вилоятларида юз берган сув тошқинидан жабр кўрганлар учун Карачи шаҳрига инсонпарварлик юклари етказилган эди.
«Дунё» АА