Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиё - Корея Республикаси” ҳамкорлик форумида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация кеча Сеул шаҳрида бўлиб ўтган “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 13-ҳамкорлик форумида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ТИВ матбуот хизматига таяниб.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида мамлакатларнинг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлашнинг устувор йўналишларини ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорликка асосланган адолатли глобал тизимни шакллантириш орқали коронавирус инфекциясига қарши биргаликдаги курашни, даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда янги эпидемиологик-санитар стандартлар ва қоидаларни жорий этиш бўйича ахборот алмашишни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этди. Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва иқтисодиётнинг ишлаши ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг муҳимлиги таъкидланди.
Форум қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш борасидаги ташаббусининг концептуал аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари давлат идоралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари эътибори иқлим ўзгаришининг Марказий Осиё минтақаси барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётганига ҳам қаратилди. Шу нуқтайи назардан Орол денгизи қуришининг экологик оқибатлари, Оролб‘ойи аҳолисига халқаро ҳамжамият томонидан кўмак кўрсатилишининг механизмлари таҳлил қилинди.
Форум якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
/“Дунё” АА/.