Ўзбекистон делегацияси Мисрда ўтказилаётган ICESCO анжуманида иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигидаги делегация Мисрда амалий ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
6-9 декабрь кунлари Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида 49 та давлат иштирокида Ислом олами фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Ижроия кенгашининг 42-сессияси ва ICESCO Бош конференциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи доирасида Қоҳира шаҳридаги элчихонамиз томонидан ушбу мамлакатда таҳсил олаётган юзлаб ватандошларимиз билан “очиқ мулоқот” ўтказилди, бундан ташқари 7 декабрь куни “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этилмоқда.
Ташриф давомида ICESCO Бош котиби ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
“Дунё” АА