Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург ҳукумати аъзолари билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Бехзод Мусаев ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург ҳукумати аъзолари ва Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Ташриф доирасида Санкт-Петербург вице-губернатори Владимир Княгинин билан Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича самаралари музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ёллаш ва жалб этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимни имзоладилар.
Бундан ташқари, учрашув давомида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий мослаштириш масалалари, шунингдек, Санкт-Петербург ҳукумати кўмагида амалга оширилаётган "Электрон мигрант меҳнат картаси" лойиҳаси хусусида фикр алмашилди.
Делегация аъзолари "Северный" миграция марказида бўлиб, у ерда чет эл фуқароларининг Россияда қонуний тартибда бўлишлари учун ҳужжатларни расмийлаштириш шартлари билан танишди. Делегация раҳбари Бехзод Мусаев миграция марказига ташрифи чоғида ватандошлар билан суҳбатлашди ва Ўзбекистон фуқаролари Санкт-Петербургда дуч келаётган муаммолар билан қизиқди.