Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Шўро Кенгашида учрашув ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Саудия Арабистонига ташрифи доирасида кеча мазкур мамлакатнинг Шўро Кенгаши (Парламенти) раиси Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ол Шайх билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Абдуллоҳ Ол Шайх Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятига юқори баҳо берар экан, улар мамлакатнинг бардавом тараққиётини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган жараёнлардаги муҳим қадам эканлигини таъкидлади.
Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, ўзаро ўзаро ташрифлар кўламларини кенгайтириш ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда тажриба алмашиш юзасидан келишувга эришилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгартиш ва қўшимчалар билан яқиндан танишган учрашувнинг саудиялик иштирокчилари Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо беришгани баробарида уларнинг яқин истиқболда нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки минтақа халқларининг ҳам фаровонлиги равнақига хизмат қилишини таъкидлашди.
Абдуллоҳ Ол Шайх Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришда парламентлараро мулоқотларнинг муҳим ўрнини қайд этар экан, бу йўналишдаги ҳамкорлик муносабатлари янада ривожланиши учун ўз саъй-ҳаракатларини аямаслигини маълум қилди.
“Дунё” АА