Ўзбекистон делегацияси Варшавада ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Польшада амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ва ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда муносабатларни янада чуқурлаштириш тўғрисида келишиб олди.
Маттео Мекаччи Ўзбекистонда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотни катта қизиқиш билан тинглади. У Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумни кузатиш бўйича миссия юбориш тўғрисида ДИИҲБга берилган таклиф учун миннатдорлик билдирди.
«Дунё» АА