Ўзбекистон делегациясининг БМТ Сув масалалари бўйича конференциясида иштироки Малайзия ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

OIC Today» журналининг (Малайзия) электрон шаклида «Ўзбекистон делегацияси БМТнинг тарихий конференциясида иштирок этди» сарлавҳали мақола инглиз тилида эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрда 22-24 март кунлари БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида тузилманинг Сув масалалари бўйича конференцияси бўлиб ўтгани, унда 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида обиҳаёт орқали дунёни бирлаштириш, сайёрамиз фаровонлигида денгиз ва океанларнинг аҳамияти, бу борадаги глобал ташаббуслар БМТга аъзо барча мамлакатлар, ихтисослашган идоралар томонидан нуфузли спикерлар иштирокида кўриб чиқилгани маълум қилинган.
Манбада таъкидланганидек, конференцияси доирасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этиладиган Aral Culture Summit – Орол маданият саммити лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.
«Бу маҳаллий ва халқаро ҳамжамиятни, етакчи олимлар, архитекторлар, рассомлар ва дизайнерларни бирлаштирадиган янги муассасадир. «Бу маҳаллий ва халқаро ҳамжамият, етакчи олимлар, архитекторлар, рассом ва дизайнерларни бирлаштирадиган янги институт. Орол маданияти саммити доирасида ёш авлодни минтақадаги вазиятни яхшилашга ҳисса қўшадиган кўникмаларни шакллантиришга ундайдиган таълим ва алмашинув дастурлари, стипендиялар ва стажировкалар ташкил этилади», дейилади материалда.
Мақолада таъкидланганидек, 23 март куни конференциянинг юқори даражадаги ялпи мажлисида мамлакатимиз делегацияси аъзоси Саида Мирзиёева нутқ сўзлаб, БМТ минбаридан Орол денгизи фожиасининг оқибатлари, уларни юмшатиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва бу борадаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда мамлакатимизнинг етакчилиги хусусида сўз юритди.
«Орол денгизининг инқирози инсониятнинг атроф-муҳитга эътиборсизлиги оқибатлари ҳақида даҳшатли эслатмадир. Бироқ, ғамхўр одамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли у яна умид ва янгиланиш рамзига айланмоқда», дея Саида Мирзиёева сўзларидан иқтибос келтиради журнал.
Мақолада, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро даражада қўллаб-қувватланиб, 2021 йилда БМТ Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш ҳақидаги резолюция қабул қилингани, сал аввалроқ – 2018 йилда Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст фондига асос солингани қайд этилди.
Маърузачи давлат томонидан амалга ошираётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталар экан, ҳудудда яшил боғларни яратиш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилгани билдирди, дейилади мақолада.
«Сўзининг якунида Саида Мирзиёева халқаро ҳамжамиятни глобал сув масалалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Орол фожиаси оқибатларини юмшатишда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди», деб ёзади «OIC Today».
«Дунё» АА