Ўзбекистон диломатлари Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида бухорийлар диаспораси фаоллари билан учрашдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон дипломатлари Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида яшаётган бухорийлар диаспорал фаоллари билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, мамлакатимиз тараққиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган умумдавлат дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича умумҳалқ референдуми моҳияти ва натижалари таъкидланди.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Асосий қонунига ўзгартишлар киритилишида халқимиз фаровонлигини ошириш, мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ҳамда хорижда бўлиб турган юртдошлар ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш инобатга олинганлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга, янгиланган Конституциянинг тегишли моддасига мувофиқ, 9 июль куни муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилиши маълум қилинди.
Тоифдаги бухорийлар диаспораси вакилларига кўра, муддатидан илгари Президент сайловини ўтказиш давлат ҳокимиятининг янгиланган Конституция талабларига мувофиқ замонавий фаолият кўрсатиши, халқ ҳокимияти тамойилининг тўлақонли амалга оширилишига хизмат қилади.
Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида хорижий инвесторларга яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар, мамлакатимиз ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти, жумладан, «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» лойиҳаси ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Иштирокчилар эътибори Ўзбекистонда яратилган замонавий сайёҳлик инфратузилмаси, турли йўналишлар ва сифатли хизмат кўрсатиш соҳаларига қаратилди.
Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ҳунармандчилик анъаналари, урф-одат ва байрамлари ҳар йили кўплаб сайёҳларни жалб қилаётгани алоҳида таъкидланди. Жорий йилнинг 1 январдан бошлаб Саудия Арабистони фуқароларининг Ўзбекистонга бориши учун 30 кунлик визасиз тизим амалда эканлиги маълум қилинди.
Тоиф шаҳри бухорийлар диаспораси вакиллари Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини юқори баҳоладилар. Уларнинг айтишича, Саудия фуқаролари учун визасиз тартибнинг жорий этилгани республикага ушбу мамлакатдан сайёҳ ва ишбилармонлар оқимининг кўпайишига хизмат қилади.
ЖИДДА, 15 май. /«Дунё» АА/.