Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон дипломатик миссиялари раҳбарлари Қорақалпоғистонда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон дипломатик миссиялари раҳбарлари Қорақалпоғистонда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари шу кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дипломатлар республика салоҳияти билан бевосита жойларнинг ўзида танишмоқда, минтақага халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш, илғор технологиялар ва туристлар жалб қилишга кўмаклашиш истиқболларини ўрганмоқда.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Мурод Камолов бошчилигидаги республика раҳбарияти билан учрашув чоғида шу ҳақда сўз юритилди.

Дипломатик миссиялар раҳбарларига Қорақалпоғистонни 2023 йилгача комплекс ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, туман ва шаҳарларнинг «ўсиш нуқталари», иқтисодий имкониятлари, туризм, илмий-академик ва маданий-гуманитар салоҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Улар республика инвестициявий ва экспорт салоҳияти кўргазмаси ҳамда «Самсунг-Нукус» электрон ва маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармасида ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Дипломатлар гуруҳларга бўлинган ҳолда шаҳар ва туманларга ташриф буюриб, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳавий таклифлар, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, экспортни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини модернизация қилиш учун маблағлар жалб қилиш истиқболлари билан танишмоқда. Жойларнинг ўзида чет эллик сармоядорлар ва импортчилар билан онлайн шаклда музокаралар ташкил этилмоқда.

Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва БМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси доирасида грантлар ажратилиши масалалари ҳам дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг диққат марказида бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон ижтимоий-иқтисодий соҳасида, хусусан, саноат лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилган.

/«Дунё» АА/.